Прокурор Улуғнор туманига ҳоким бўлди
Жамият
−
20 Апрель 2021
6841Бугун, 20 апрель куни Халқ депутатлари Улуғнор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда Андижон вилояти Улуғнор тумани ҳокими лавозимига Муҳаммадисломиддин Муҳаммадсобирович Аҳмаджонов тайинланди.
Муҳаммадисломиддин Муҳаммадсобирович Аҳмаджонов 1979 йилда Шаҳрихон туманида туғилган. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини ҳамда 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курсларини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2001 йили Тошкент шаҳар ҳокимлиги Адлия бошқармаси катта назоратчиси вазифасидан бошлаган.
2006-2009 йилларда Андижон вилояти Избоскан тумани прокуратураси терговчиси лавозимида ишлаган.
2019-2020 йилларда Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани прокурори лавозимида ишлаган.
Муҳаммадисломиддин Аҳмаджонов Тайинловга қадар Андижон вилояти Улуғнор тумани прокурори бўлган.
LiveБарчаси