Прокурорларнинг айрим ҳуқуқлари бекор қилинди
Жамият
−
13 Январь 2021
13255Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.
Маълум қилинишича, Қонун билан Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, ишларни назорат тартибида кўриш инстанцияси тугатилган.
Инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларнинг иқтисодий судларга тааллуққли эканлиги белгиланган.
Ишлар инвестициявий низо бўйича йирик инвесторнинг, рақобатга оид иш бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра Олий суд томонидан кўрилади.
Прокурорларнинг барча суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқи бекор қилинган. Эндиликда прокурор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ёки прокурорнинг даъво аризаси билан қўзғатилган ишлардагина иштирок этиши мумкин.
Шунингдек, Бизнес омбудсманга ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш ҳуқуқи берилган.
Бундан ташқари, Олий суд судьяси кассация шикояти бўйича иқтисодий суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли эканлиги белгиланган. Назорат инстанцияси бекор бўлган бўлсада, кассация тартибида кўрилган иш такроран кўрилиши мумкин.
LiveБарчаси