Прокуратура терговчиси 9 минг доллар пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
27 Февраль 2023
16137Оҳангарон шаҳар прокуратураси терговчи 9 минг доллар пора олиш айблови билан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йил 26 февраль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Оҳангарон шаҳар прокуратураси биносини қўриқлаш хизматини олиб борувчи қоровули шаҳар прокуратураси терговчисининг иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида терговга жалб қилинган фуқаро Э.дан жиноят ишини енгиллаштириб, ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
27 февраль куни Оҳангарон шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш), қўриқлаш хизмати қоровулига нисбатан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик), 28- (Жиноят иштирокчиларининг турлари) 211-(пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15