Прокуратура Оҳангаронда машинадан ўзини ташлаб ўлган ҳайдовчи иши бўйича текширув бошлади

3-саҳифа

image

Аввалроқ Оҳангаронда ЙПХ ходимлари қоидабузар ҳайдовчини калтаклаб ўлдириб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Унинг ортидан ИИВ бунга раддия берганди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳам муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Оҳангарон туманида ЙҲХБ инспекторлари ва ҳайдовчи ўртасидаги вазият ҳамда ҳайдовчининг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳолатга аниқлик киритиш учун ЙХХБ ходимларига бириктирилган “Body camera”да акс эттирилган видеотасвирлар олинган. 

ЙХҲБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Мазкур ҳолат ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилади ва натижаси ҳақида қўшимча хабар қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ Оҳангарон

Баҳолаганлар

318

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг