Гулнора Каримова ўз жонига қасд қилдими? Прокуратура баёнот билан чиқди
Жамият
−
08 Март 2019
60394Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига доир, уларда раҳбарларнинг алмашгани, қолаверса, Гулнора Каримованинг зўрлик билан ўғриланиб кетилгани ва энг охирги хабар — унинг ўз камерасида жонига қасд қилгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда.
Бош прокуратуранинг матбуот хизмати бу хабарларнинг ҳаммаси ёлғон, замонавий ахборот тил билан айтганда, “фейк” эканини билдиради.
“Буларнинг барчаси аниқ бир мақсадни кўзлаб амалга оширилаётган ахборот хуружларидир. Юртимиз аҳолиси ва айниқса, оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлардан мазкур хабарларга ишонмасликни ҳамда бирон маълумот тарқатишдан олдин унинг нечоғли ҳақиқатга мослигини текшириб кўришлари ва аниқ далилларга асосланган ҳолда ахборот узатишларини сўраймиз. Гулнора Каримованинг ўз жонига қасд қилгани масаласига келсак, маҳкума айни пайтда тинч ва хотиржам ўзининг ўталмай қолган жазо муддатини белгиланган умумий колонияда, белгиланган тартибда ўтамоқда. Унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ, айни пайтда Г. Каримова соғ-саломат”, деб айтиб ўтди Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова 5 март куни ўз уйида жазони ўташ учун умумий тартибли колонияга олиб кетилган эди.
Каримова жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузганлиги сабабли жиноят-ижроия қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг тақдимномасига асосан, жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиб, умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь