Профессор-ўқитувчи коррупцияга йўл қўйса... Вазирликнинг позицияси қандай?

Жамият

image

Коррупцион ҳолатга йўл қўйган профессор ўқитувчилар олий таълим тизимида умуман ишламаслиги керак. Бу ҳақда кеча, 26 ноябрь куни олий таълим “Коррупциясиз соҳа” мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов таъкидлади. 

“Профессор-ўқитувчи коррупцион ҳолатга йўл қўйдими, олий таълим тизимида унга ўрин йўқ. Бу Олий таълим вазирлигининг қатъий позицияси. Чунки таълим маскани бу – келажакни тарбиялайдиган, ватаннинг келажакларини тайёрлайдиган жой. Ҳозирги пайтда профессор-ўқитувчиларнинг ўртача ойлиги 11-13 млн атрофида. Агар шу шароит ва ойликларда ҳам коррупцияга йўл қўйса, чидаб ўтиришимиз керак эмас. Нафақат коррупцияга йўл қўйса, балки унга шама қилса ҳам бундай шахслар муҳокама қилиниб, одоб-ахлоқ комиссияси томонидан энг кескин чоралар кўрилиши лозим”, деди Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, 2020-2021 ўқув йили мобайнида:

•  1 та ҳолатда талабалар томонидан тайёрланган 8 та курс ишлари ва 10 та битирув малакавий ишларда плагиат (кўчирмачилик)га йўл қўйилган;

•  2 та ҳолатда оралиқ назорат имтиҳонларига ўринга-ўрин кириш ҳолати аниқланган; 

•  1 та ҳолатда ўтказилаётган танлов жараёнларининг ғолибларига бериладиган пул мукофоти берилмаган;

•  1 та ҳолатда ўқитувчи томонидан талабаларга китоб сотиш ҳолати аниқланган;

•  3 та ҳолатда харид қилинаётган асбоб-ускуналар ва компьютер воситалари (132 млн. сўмлик) бўйича шартномалар бекор қилинган;

•  1 та ҳолатда ОТМ бош ҳисобчиси ўринбосари томонидан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган (119 млн. сўм); 

•  1 та ҳолатда талабанинг тўлов-контрактининг ортиқча қисмини қайтариб олишда таъмагирлик ҳолати аниқланган;

•  3 та ҳолатда талаба томонидан ўзлаштирилмаган фанлардан баҳо қўйдириш эвазига пора талаб қилинган;

•  1 та ҳолатда ходимнинг хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар (26 млн. сўм) асоссиз равишда тўлаб берилган;

•  1 та ҳолатда ўқишини хориждан кўчириб келаётган (19 нафар) талабаларни ОТМга қабул қилишда таъмагирлик ҳолати аниқланган (181 млн. сўм);

•   2 та ҳолатда баҳолаш қайдномалари (ведомость)даги (17нафар) талабаларнинг  имтиҳон баҳоларини сохталаштириш ҳолатлари аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг