Профессор Назира Салоҳова узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди
Жамият
−
30 Сентябрь 2020
10796Тиббиёт фанлари доктори, профессор Назира Сагдуллаевна Салоҳова 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, эндокринолог, профессор Назира Салоҳова Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) нинг Ўзбекистондан эндокринология бўйича биринчи координатори, Халқаро диабетологлар федерациясининг (IDF) доимий аъзоси, Марказий Осиё Диабетологлар ассоциациясининг Биринчи президенти бўлган.
Назира Салоҳова 1943 йилда Самарқанд шаҳрида давлат хизматчилари оиласида туғилган. И.М.Сеченов номидаги Москва давлат тиббиёт университетини имтиёзли диплом билан тугатган. Касбий фаолиятини Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Биоорганик кимё институтида катта илмий ходим сифатида бошлаган.
Кейинчалик Тошкент тиббиёт институтининг эндокринология кафедраси мудири лавозимида ишлаган. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Назира Салахова тиббиёт фанлари номзоди ва доктори бўлган кўплаб илмий кадрларни тайёрлади.
Унинг ўлимига узоқ давом этган касаллик сабаб бўлган.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинлари ва дўстларига ҳамдардлик билдиради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь