“Пригожин тирик”. “Вагнер” раҳбари жуда кўп қидириляпти

Олам

image

Тверь яқинидаги самолёт ҳалокатидан сўнг, руслар Евгений Пригожиннинг тақдири ҳақида саволлар билан “Яндекс”ни кўмиб ташлашди. Yandex Wordstat статистикасига кўра, унинг ўлими ушбу ёздаги энг муҳим янгиликлардан бирига айланган. Бу ҳақда “Baza” хабар берди.

“Яндекс”да ушбу мавзу бўйича энг машҳур сўров фақат иккита сўз бўлиб чиқди: "Пригожин тирик". Фойдаланувчилар ҳалокатдан кейин бу ҳақда 580 минг марта маълумот излашган. Қолган сўровларда ҳам аниқроқ нарсани топишга ҳаракат қилинган ва қидирув тизимига қуйидаги сўровлар киритилган: "Пригожин тирик ёки ўлик" (16 минг марта), "Пригожин самолётда бўлган" (8,9 минг марта), "Пригожин тирик ва ҳозир"(6,7 минг марта).

Энг оптимистик фойдаланувчилар “Вагнер” раҳбари номигагина ўлиб, Африкага кўчиб ўтган, деб тахмин қилмоқда. Шундай қилиб, улар "Пригожин Малида яшаяпти" (6 минг) сўровини беришди ва баъзилари, эҳтимол, “Вагнерчилар” раҳбаридан янги овозли хабарларни кутишган ва "Пригожин алоқада бўлган" деб 14,4 минг марта “поиск” берган.

Русларнинг яна бир қисми янгиликлар оқимидан саросимага тушиб, улар ким ўлганини янада очиқлашга уринган – "Қайси Пригожин ўлди?"(705 та).

“Вагнер” раҳбари вафотидан бери фойдаланувчилар унинг исмини “Яндекс” қидирув тизимига 12,5 миллион марта киритган.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг