Президент Мирзиёев 9 сентябрь куни ЎзЛиДеП қурултойида иштирок этади

Жамият 2223
image

Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг янги ҳафтадаги иш графиги ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, бугун, 6 сентябрь куни фармацевтика саноатида ва Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган. 

Шунингдек, ҳафта давомида стратегик соҳалардаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти, “1 миллион дастурчи” лойиҳасининг ижроси, Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблар фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, давлат раҳбари Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши ҳам мўлжалланмоқда.

9 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар  ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 2.8
t
×