Қозоғистонда Назарбоевнинг укаси гиёҳвандликка берилган хонандага қанча пул сарфлаб уйланиб олгани очиқланди

Олам

image

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг айни вақтда тўшакка михланган укаси Болат Назарбоев норасмий рафиқаси – хонанда Динара Алжанга биринчи учрашувнинг ўзидаёқ 15 сотихли майдонда 360 квадрат метрлик уй совға қилган ва унга жами 1 миллион АҚШ доллари сарфлаган. Бу ҳақда ҳозирда гиёҳвандликка берилган хонанда Динаранинг ўзи “Уақыт көрсетеді” лойиҳасида айтиб берган. 

Динаранинг айтишича, у Президентнинг укаси билан 2016 йилда танишган. Учрашувдан кейин собиқ Президентнинг укаси хонандани ёқтириб қолган, уни эрталаб ўз офисига таклиф қилган. 

“Ўша пайтда мен 27 ёшли оддий қиз эдим. Унинг офисига келганимдан сўнг, менга дарҳол 15 сотих майдонда 360 квадрат метрлик уй совға қилинди. Бундай совғадан бир ҳафта ўтиб турмуш қурдик”, дейди Динара Алжан. 

Хонанда Болат Назарбоев унга сарфлаган тахминий суммани ҳам очиқлади. 

“У менга 1 миллион долларга яқин ёрдам берди. Бу пулга онамга Ақтаудан уй олдим, укамга машина олиб бердим. Барча кредитларимни ёпдим. Яқинларимга ёрдам бермоқчи эдим”, дея қўшимча қилди Динара. 

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон собиқ Президентининг укаси Болат Назарбоев қўшиқчини гиёҳванд моддаларга берилиб кетганидан кейин ташлаб кетган. 

“Кентал (қозоғистонлик хонанда ва актёр) мени шоу-бизнесда юрганлар билан таништирди. Асосан, бу русийзабон муҳит эди. Биз ресторанда ўтирдик ва ичдик. Мен маст бўлдим ва ҳожатхонага бордим. У ерда менга кокаинни ҳидлашни таклиф қилишди ва дарҳол ўзимга келишимни айтишди”, дейди Динара Алжан.

Гиёҳванд моддаларга ўрганишни бошлаган Динара, бундай кафйу сафоларни давом эттирган. 

“Эртаси куни яна шундай бўлди, кейин мен уларни уйга таклиф қила бошладим, улар мени яна гиёҳванд моддалар билан сийлашди. Аввалига текинга беришди ва мен жудаям қойил қолдим. Шундан сўнг улар ғойиб бўлди. Мени айбим шундаки, мен буни қилмайман деб айта олмадим”, дейди хонанда.

Динарани кокаин билан меҳмон қилган кимсалар ғойиб бўлгач, хонанданинг ўзи гиёҳванд моддаларга буюртма беришни бошлаган. 

“Аёл менга наркотик олиб келди, туркмиди ёки лўлими, билмайман, мен учун фарқи йўқ эди, ҳатто юзига ҳам қарамадим. Мен тахминан бир ой давомида харидор бўлдим, ҳар сафар 350 долларга сотиб олдим, ҳар икки ёки уч кунда буюртма бердим”, дейди қўшиқчи.

У гиёҳванд моддаларга қанча пул сарфлаганини ҳисобламаган, бироқ барча пуллар Болат Назарбоевга тегишли бўлганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси – 70 яшар Болат Назарбоев оғир хасталик билан курашмоқда, унда саратон аниқланган. 

Болат Назарбоевда 2015 йилда хавфли ўсма (буйрак карсиномаси) аниқланган. Кейин трансплантация амалга оширилган. Касаллик прогрессив оғир қандли диабет билан мураккаблашган. 2021 йилда шифокорлар яна бир ташхисни – ҳалқум саратонини айтишган. 2021 йил 29 июль куни Германияда Қозоғистон Биринчи Президентининг укаси ҳалқумни олиб ташлаш бўйича операция қилинган, шундан сўнг кўплаб асоратлар пайдо бўлган. Сентябрь ойида сепсис ва тромбоз ривожланиб, унинг аҳволи оғирлашган. У комага тушган ва клиник ўлимдан омон қолган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг