Президентнинг оиласи iphone 12 pro max шайдоси экани фош бўлди
Олам
−
16 Март 2021
34047Кеча, 15 март куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев рафиқаси – вице-президент Меҳрибон Алиева ва қизи Лейла Алиева ҳамроҳлигида Арманистон ишғолидан озод қилинган Фузули ва Хўжаванд вилоятларига борди.
Меҳрибон Алиева Instagram’даги расмий саҳифасига саёҳатга оид видеолавҳаларни жойлаштирди.
Лавҳада Озарбайжон раҳбари қандай қилиб қўриқланадиган ҳудудларни айланиб ўтиши, шахсан автомобиль бошқариши акс этган.
Саёҳат давомида Озарбайжон Президенти йўл бўйлаб жойлашган аҳоли пунктларининг йўқ қилинишига эътибор қаратган.
Президент Алиевнинг таъкидлашича, ишғол пайтида арманлар Озарбайжоннинг тарихий меросини йўқ қилишга уринди.
“Аммо улар буни уддалай олишмади. Биз бу ерларга қайтдик. Биз қаҳрамон ва ғолиб халқ сифатида қайтиб келиб, душманни ўз заминимиздан қувиб чиқардик”, дейди у.
Давлат раҳбари Арманистонни қўллаб-қувватловчи хорижий доиралар унинг қуролли кучлари томонидан босиб олинган Озарбайжон заминларида қилинаётган шафқатсизликка эътибор беришлари кераклигини таъкидлади.
Озарбайжон Президенти, шунингдек, озод қилинган ҳудудларда тиклаш ишлари бошланганини, янги йўллар қурилаётганини маълум қилган.
Ижтимоий тармоқларда Озарбайжон Президентининг оиласи Apple компанияси маҳсулотлари “мубталоси” экани муҳокама қилинмоқда. Президент Матбуот хизмати томонидан сафар давомида олинган суратларда биринчи хоним Меҳрибон Алиева ва Президентнинг қизи Лейла Алиеванинг iphone 12 pro max телефонидан фойдаланиши акс этган.
LiveБарчаси