Президентнинг қизи бўлиш алоҳида имконият эмас - Саида Мирзиёева

Жамият 12200
image

Бугун, 2 февраль куни янги ташкил этилган Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг тақдимоти ўтказиляпти. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қизи - фонд васийлик кенгаши Саида Мирзиёева сўзга чиқиб, ўзига бўлаётган танқидларга тўхталди. У сўзида тарихни яхши билиши ва у такрорланмаслигини айтди.

“Мен давлат лавозимида ишлаганимда ва бугун янги фондда иш бошлаётганимда турли танқидий ўхшатишларга учрадим. Имкониятдан фойдаланиб, сизларни ишонтириб, шуни айтмоқчиманки, мен ўзимдаги бутун масъулиятни яхши тушуниб турибман. Мен отам олиб бораётган ислоҳотларда фойдали бўлиш учун максимал даражада ҳаракат қиламан”, дейди Мирзиёева.

У сўзида давом этиб, тарихни билиш ва ундан хулоса чиқарганини айтиб ўтди.

“Биз тарихни ўргандик, хатоларни ҳам. Улар бизни асл мақсаддан чалғитмаслиги керак. Бир нарсани айта оламан: Президентнинг қизи бўлиш алоҳида имконият эмас, у жавобгарлик. Мен буни яхши англайман. ”, деди Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбарлари бўлиб ишлаб келган Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева жорий йилнинг 29 январь куни истеъфога чиқди. Улар фаолиятини нодавлат структурада давом эттиришини маълум қилди.

Орадан кўп ўтмай, 31 январь куни Комилжон Алламжонов ва Саида Мирзиёева эндиликда фаолиятини янги ташкил этилган Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондида давом эттириши маълум бўлди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 482
Рейтинг: 2.9
t
×