Президентнинг Facebook саҳифасига уюштирилган хакерлик ҳужуми бўйича текширув ўтказилади
Олам
−
05 Март 2021 5521 1 дақиқа
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси мамлакат Президенти Садир Жапаровнинг Facebook саҳифасига хакерлик ҳужуми уюштирилиши ортидан суриштирув ўтказади. Бу ҳақда “Kloop” нашри хабар берди.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хакерлик ҳужуми хориждан бўлганини таъкидламоқда.
Авалроқ, Президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек Садир Жапаровнинг Facebook саҳифасига хакерлик ҳужуми уюштирилганини ва ундаги сўнгги изоҳларга давлат раҳбарининг алоқаси йўқлигини маълум қилди.
Бундан аввал Президентнинг саҳифасидан депутат Достон Бекешевага нисбатан салбий изоҳлар қолдирилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь