Президентликка даъво қилган уч киши МСКнинг “чиғириғи”дан ўтолмади

Олам

image

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Қурувчилар уюшмаси раҳбари Талгат Ергалиев, “Ўролман“ уюшмаси номзоди Хайрулла Габжалилов ва “Амалий психология” ҳудудий жамоат ташкилоти номзоди Фотима Бизаковани рўйхатга олишдан бош тортди.

Қайд этилишича, Марказий сайлов комиссияси номзодлар талабларга жавоб бермаганини маълум қилган.

МСКнинг тушунтиришича, номзодлардан Хайрулла Габжалилов туғилиши бўйича Қозоғистон фуқароси эмас ва давлат хизматида тажрибаси йўқ.

Президент "курси"сига даъво қилганлардан яна бири Талгат Ергалиев эса давлат хизматида уч ярим йиллик тажрибага эга. Президентликка номзод бўлиш учун камида беш йиллик давлат хизмати стажига эга бўлиш керак.

Шунингдек, Фотима Бизакованинг ҳам давлат хизматида тажрибаси йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари 20 ноябрга белгиланган. Қонунчиликка кўра, номзодлар республика жамоат бирлашмалари томонидан кўрсатилади. Сайловолди ташвиқоти 18 ноябргача давом этади. Сукунат куни 19 ноябрь бўлади. 12 октябрь куни Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси республика президентлиги учун курашмоқчи бўлганлардан аризаларни қабул қилишни якунлади. Жами 12 та шахс президентликка номзод сифатида қайд этилди. Номзодларни кўрсатиш 23 сентябрда бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг