Президентлардан бири вакцина эвазига нефть таклиф қилди

Олам 3967
image
-

Венесуэла Президенти Николас Мадуро коронавирус инфекциясига қарши учун пулни нефть таъминоти билан тўлашни таклиф қилди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

Мадуронинг сўзларига кўра, Венесуэлада COVAX механизми орқали вакцинани олишнинг бир неча йўли мавжуд. Жумладан, мамлакатдан “ўғирланган” пул ёрдамида ёки нефтни гиёҳванд моддаларга алмаштириш орқали.

Маълумот учун, Венесуэла ҳалигача АҚШ санкциялари остида қолмоқда. Мамлакт портларидан нефть экспорт қиладиган барча танкерлар, шунингдек кемаларга эгалик қилувчи компаниялар чекловларга дуч келиши мумкин. Уларга Америка компаниялари билан ҳамкорлик қилиш ва ушбу мамлакатда ҳисоб рақамлари очиш тақиқланади.

Аввалроқ вице-президент Делси Родригез мамлакатнинг хорижий банклардаги ҳисоб рақамларида қарийб 7 миллиард доллар борлигини, уларнинг бир қисмига вакциналар сотиб олиш режалаштирилганини айтганди. Шунингдек, Родригез Венесуэла ножўя таъсирлар ҳақидаги хабарлар туфайли AstraZeneca вакцинасини маъқулламаслигини қўшимча қилди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 171
Рейтинг: 3
t
×