Президентлардан бири коронавирусга қарши Россия вакцинаси билан эмланди

Олам 3326
image

Венесуэла Президенти Николас Мадуро Россиянинг “Спутник V” коронавирусга қарши вакцинаси билан эмланди. У бу ҳақда бугун, 6 март куни ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзган.

“Cэлиа Флорес (рафиқаси – таҳр.) ва мен “Спутник V”нинг биринчи дозаларини олдик”, деб ёзади у. Мамлакатдаги тиббиёт ходимларининг аксарияти ушбу вакцина билан эмланганлиги кўрсатилган.

Жорий йилнинг февраль ойида Венесуэла Президенти Россия коронавирусга қарши вакцинани дунёдаги энг хавфсиз, деб атаганди. Кейинчалик, 17 февраль куни Мадуро рафиқаси билан бирга “Спутник V” вакцинаси билан эмлашни ваъда қилганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 98
Рейтинг: 3
t
×