Президентлар рафиқалари билан нонушта қилдилар
Жамият
−
20 Февраль 2020
14192Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси – мамлакат биринчи хоними Зироат Мирзиёева билан Туркияда бўлиб турибди.
Кеча, 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан яккама-якка учрашув ўтказди. Сўнг Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари мулоқотлар ортидан қўшма баёнотни имзоладилар.
Бугун, 20 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева ва Президент Ражаб Тойиб Эрдўған рафиқаси Эмина Эрдўған биргаликда нонушта қилдилар. QALAMPIR.UZ манбасининг хабар қилишича нонушта Давлат меҳмонлар уйида бўлиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 февраль куни икки тарафлама ўтган музокаралардан сўнг Туркия Республикаси Президент Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг рафиқаси Эмина Эрдўған номидан Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева шарафига кечки оқват дастурхони ёзилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь