Президентлар музейга борди (видео)
Жамият
−
26 Декабрь 2023
12980Бугун, 26 декабрь куни тушдан кейин Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари Санкт-Петербургдаги Павловск музей-қўриқхонасига борди. У ерда давлатлари раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашуви бошланди.
Учрашув иштирокчиларига Павловск саройи бўйлаб экскурсия уюштирилди. Бундан ташқари, норасмий учрашув давомида етакчилар ташриф буюрадиган жойлар қаторида Царское Село, Петергоф ва Константиновский саройи ҳам бор.
Тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Президентлари иштирок этмоқда. Билдирилишича, Россия етакчиси мавқедошларини музокаралар столида эмас, балки Шимолий пойтахтдаги сарой ва боғ мажмуалари бўйлаб саёҳат чоғида мулоқотни бошлашга таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ улар Павловский станциясида бўлгани эди.
LiveБарчаси