Президентга кўрсатилган иссиқхоналар харобага айлангани айтилмоқда. Ҳолатга изоҳ берилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда 2020 йил Наманган вилояти қурилган, Президент Шавкат Мирзиёевга намойиш қилинган иссиқхоналар қаровсиз қолгани, у ерда ҳеч қандай экин экилмасдан, иссиқхоналар бузилиб кетгани тўғрисида хабарлар тарқалди. “Golden nuts Namangan” томорқа хизмати директори Аҳмадхон Эгамбердиев ушбу видеолар ва иссиқхоналардаги ҳолат бўйича изоҳ берди.

Унинг таъкидлашича, 31 май ва 2 июнь кунлари бўлиб ўтган кучли шамол оқибатида иссиқхоналарнинг 30-35 фоиз қисмига зарар етган ва ҳозирда шамол оқибатлари бартараф этилмоқда.

“Ичкарини айланиб чиқсангиз, ҳеч бўлмаса, 500 нафар одам бор. Улар ҳар куни келади, иш билан банд. Ишчиларга бепул автобус қилиб берилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар асоссиз. Кўзлари билан келиб кўришса бўлади”, дейди у.

Маълумотларга кўра, ушбу иссиқхоналардан жорий йилнинг ўтган даврида 1,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган, йил охирига қадар бу кўрсаткич 5 миллион долларга етказилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи вақтида Чортоқ туманида жойлашган адирликдаги бир неча гектар ерга юқорида таъкидланган иссиқхоналар мажмуасини қуриш, уни кам таъмингланган оилаларга бўлиб бериш бўйича кўрсатма берганди. Орадан бир йил ўтиб, бу ерларда 800 та иссиқхона қуриб битказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

432

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг