Президент “Замонавий қишлоқ” лойиҳаси билан танишди
Жамият
−
21 Май 2020
4770Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига сафари чоғида "Замонавий қишлоқ" лойиҳаси тақдимоти билан танишди.
Шу борада Пахтаобод тумани Бўстонобод қишлоғи ҳамда Қўрғонтепа тумани “Янги ҳаёт” маҳалласи учун дастлабки режа ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ, қишлоқ ҳудудларга зарур муҳандислик коммуникациялари тортилиб, кўп қаватли уйлар қурилади. Улар, аввало, бир уйда кўпчилик яшаётган, муҳтож оилаларга берилади.
Шавкат Мирзиёев бу борада Андижон тажрибасини яратиш кераклигини таъкидлади. Бунинг учун алоҳида лойиҳа ишлаб чиқиш, “Замонавий қишлоқ”даги уйларни бошқа турар жойларга нисбатан арзон қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шу ерда вилоятда камбағалликни қисқартириш, ипотека кредитлари асосида якка тартибдаги уйларни қуриш-таъмирлаш лойиҳалари муҳокама қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь