Президент Юнусобод тумани ҳокими нима учун ишдан олинганини айтди
Жамият
−
05 Февраль 2022
19652Хабарингиз бор, жорий йилнинг январь ойи охирларида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов лавозимидан озод этилган эди. Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 2 февраль куни ўтказган видеоселектор йиғилишида Иброҳимовни нега ишдан олганига аниқлик киритди.
Президент Юнусобод тумани ҳокимининг ишдан олинганини мисол сифатида келтириб, қолганлар ҳам бундан тўғри хулоса чиқариши кераклигини айтди.
“Юнусободда куз мавсумида 20 минг дарахт кўчатлари экиш режаси бор-йўғи 43 фоизга бажарилгани учун туман ҳокимини ишдан олдик”, дейди давлат раҳбари.
Президент Бош вазир Абдулла Ариповга юзланиб, қолган ҳокимларнинг ҳам бу борадаги фаолиятига баҳо бериш кераклигини урғулади.
“Кеча қизилтепанинг янги ҳокими (тадбиркор) 70 миллион бир йилда инвестиция киритаман деб катта-катта лойиҳаларни кўрсатди. Мана, замонавий ҳокимлар.
Бу ноинсофларга, кечирасиз қўполроқ бўлса ҳам, айтяпмиз, қўлидан келади-ку. Бу инвестиция олиб келиш эмас-ку. Ё йўқми? У салгина ўзини қийнаб, ўзи эгилиб, ҳисоб-китоб қилиб, одамларни сафарбар қилиб, эрта туриб, кеч ётиши керак эди. Шуни ҳам қилмаган”, дейди давлат раҳбари.
Маълумот учун, Жаҳонгир Иброҳимов Юнусобод тумани ҳокими лавозимида роппа-роса бир йил фаолият юритди. У 2021 йилнинг 15 январь кун ушбу лавозимга тайинланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь