Президент яна бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан бир гуруҳ тадбиркорлар тақдирланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакатда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, республиканинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшиб келаётгани, ўзининг ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини намоён этиб, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида ибрат ва намуна кўрсатаётгани, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотланди:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” фахрий унвони билан

  • Султонов Азамат Акрамович – Бухоро вилояти “Бухоро агрокластер” масъулияти чекланган жамияти директори.

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

  • Бакиев Дилшод Бахтиярович – Оҳангарон шаҳридаги “Оҳангарон қувур металлургия заводи” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент вилояти;
  • Иминжанов Адхам Шарипжанович – Наманган шаҳридаги “Ифтихор кийим саноат” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Наманган вилояти;
  • Набижонов Зокиржон – Қўрғонтепа туманидаги “Khantex-Group” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Андижон вилояти;
  • Расулов Улугбек Джамалитдинович – Чилонзор туманидаги “Orient Ceramic” хусусий корхонаси таъсисчиси, Тошкент шаҳри;
  • Саинуридинов Саидмухтор Саидгаффарович – Оҳангарон шаҳридаги “Premier Electrotech” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент вилояти;
  • Ҳожиев Шабон Тўраевич – Вобкент туманидаги “Кумушкент ипаги” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти;
  • Эргашев Тожимурод Тошпўлатович – Бандихон туманидаги “Хўжаипок Тошкент” қўшма корхонаси бош директори, Сурхондарё вилояти.

“Дўстлик” ордени билан

  • Абдуллаев Рахматжон Ахмадович – Янгиҳаёт туманидаги “Almerro Group” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент шаҳри;
  • Атабаев Бахрам Рузметович – Қўшкўпир туманидаги “Уммон балиқ” фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразм вилояти;
  • Бекжанова Амина Каримбаевна - Мўйноқ туманидаги “Muynak Tour” масъулияти чекланган жамияти директори, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Кабулов Иркин Абдусаматович – Жиззах шаҳридаги “Jizzax Eco Textile” масъулияти чекланган жамияти ижрочи директори, Жиззах вилояти;
  • Маматқулов Бекзод Акмалович – Яшнобод туманидаги “BMB Trade Group” компанияси кузатув кенгаши раиси, Тошкент шаҳри;
  • Маншаев Алексей Николаевич – Қибрай туманидаги “Kanishka Fur” масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент вилояти;
  • Мирзиятов Миртохир Миржамилович – Юнусобод туманидаги “Chipland” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент шаҳри;
  • Олимов Кахрамонжон Анварович – Миробод туманидаги “New retail” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент шаҳри;
  • Усманова Барчиной Маматкуловна – Гулистон шаҳридаги “Agro Youth” ишлаб чиқариш кооперативи директори, Сирдарё вилояти;
  • Файзиев Ибрагим Ахмаджонович – Навоий шаҳридаги “Navpromlitmash” масъулияти чекланган жамияти директори, Навоий вилояти;
  • Хидоятов Анвар Киличович – Оҳангарон шаҳридаги “Silk Plast Quality” масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент вилояти;
  • Хуршит Иляс – Бухоро туманидаги “Buxara Varnet” хорижий корхонаси таъсисчиси ва бош директори, Бухоро вилояти;
  • Шарипов Тохир Мирахимович – Сергели туманидаги “Alutex” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент шаҳри;
  • Шукурлаев Дилшод Далерович – Самарқанд шаҳридаги “Zarmed Pratiksha Hospital Group” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Самарқанд вилояти;
  • Эшонхожаев Ахмадхон Маматхонович – Косонсой туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Наманган вилояти.

“Шуҳрат” медали билан

  • Артиқов Ўктамжон Абдирайимович – Асака туманидаги “Sino International Invest” масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти;
  • Ахмедов Акмал Қавилжонович – Шароф Рашидов туманидаги “Euro Aziya Motors” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Жиззах вилояти;
  • Гюмюш Махфуза Маликжановна – Тўрақўрғон туманидаги “Runamtex” хорижий корхонаси директори, Наманган вилояти;
  • Дадаходжаев Сайдулло Махаммаджанович – Андижон туманидаги “Emery Pharma” масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти;
  • Дарбишев Жавлонбек Абдухаликович – Мирзаобод туманидаги “Gulistan Gold Yarn” масъулияти чекланган жамияти бош директори, Сирдарё вилояти;
  • Жуманова Гавхаржан Рахимбаевна – Урганч шаҳридаги “Darital Shoes” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Хоразм вилояти;
  • Жўраева Иқлима Мажидовна – Ғиждувон туманидаги “Фирдавс Ўктам Амон омади” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти;
  • Ибрагимов Шерзод Баходирович – Миробод туманидаги “MAAB Innovation” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент шаҳри;
  • Иминов Нуриддин Акбарович – Қўштепа туманидаги “Водий наслли қуёнлари” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Фарғона вилояти;
  • Карамова Кундуз Зайдуллаевна – Қарши шаҳридаги “Бувижоним пишириқлари” хусусий корхонаси раҳбари, Қашқадарё вилояти;
  • Курбанов Алишер Курбанович – Музработ туманидаги “Амирқул бобо” фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти;
  • Кучкунов Турғун Қурбонович - Фориш туманидаги “Rustex Invest Products” масъулияти чекланган жамияти маслаҳатчиси, Жиззах вилояти;
  • Мирзаева Садоқат Алишеровна – Фарғона туманидаги “Art House Sadosh” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Фарғона вилояти;
  • Муратов Шухрат Кахарович – Қарши шаҳридаги “Alp Texno Servis” хусусий корхонаси раҳбари, Қашқадарё вилояти;
  • Муратова Нигора Хамдулоевна – Яшнобод туманидаги “Nika Medical Service” хусусий клиникаси директори, Тошкент шаҳри;
  • Норбоев Анвар Очилович – Каттақўрғон туманидаги “Каттақўрғон электротехника заводи” масъулияти чекланган жамияти директори, Самарқанд вилояти;
  • Примбетов Қаллибек Нурмахамбетович – Нукус туманидаги “Nukus Agro Fish Klaster” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Саидова Дилрабо Аликовна – Конимех туманидаги “Pride Workwear” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Навоий вилояти;
  • Хаджиев Одил Таджибаевич – Бағдод туманидаги “Ғофуржон деҳқон” масъулияти чекланган жамияти директори, Фарғона вилояти;
  • Халилов Насимжон Алимович – Косон туманидаги “Косон файз барака” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Қашқадарё вилояти;
  • Шеров Жўрамурод Сафарович – Бухоро шаҳридаги “Ягона Бухоро” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти.

Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг