Президент “Ялла” ансамблини мукофотлади

Жамият

image

Бугун, 1 июль куни “Ялла” ансамбли ташкил этилганининг 50 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ансамблнинг ижодий жамоасини мукофотлади.

Президент фармони билан “Ялла” ансамбли бадиий раҳбари Фаррух Зокиров “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.

Ансамбль директори ва созандалари Игор Халиков, Аббос Алиев, Жавлон Тўхтаев ва Тимур Холиқовлар эса “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. 

Маълумот учун, “Ялла” вокал ва чолғу ансамбли Фаррух Зокиров раҳбарлигидаги Тошкентда тузилган. Мусиқий гуруҳ ўзининг "Уч қудуқ", "Бу севги" / "Сўнгги шеър", "Насриддин қўшиғи", “Севимли кўзларсиз”, “Шаҳрисабз”, “Чойхона”, “Шарқ юлдузи”, “Чинури (Жинуни)”, “Мисс Malibu” каби қўшиқлари билан танилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Ўзбекистон Ялла

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг