Президент вазирларнинг 90 фоизи вилоятда ўтириши кераклигини гапирди
Жамият
−
20 Январь 2020
6815Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сенаторлар олдига ҳудудларга чиқиб, одамлар билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолларини ўрганиши кераклигини, ишончни оқлаши шартлиги талабини қўйди.
“Сенат жойларга бориб, ишни амалда бажариш ва одамларни ишонтириш бўйича янги тизимни жорий этиши керак. Агар шуни қилсангиз, мен бу тизимни қўллаб-қувватлашга тайёрман”, дейди давлат раҳбари.
Президент сенаторларнинг қишлоқларга бориб, муаммоларни ўрганишига тўхталаркан, “мана, сизлар қишлоқларга борсангиз, шоирларимиз сенатор келди деб шеър ёзиб юборишади”, дейди.
Давлат раҳбари сенаторлар вазирларни ҳам муаммолар мавжуд бўлган ҳудудларга олиб бориб, то ўша муаммо ҳал этилмагунга қадар вазирни ўша ерда ушлаб туриши кераклигини айтди. “Мен сизларга шу ваколатни бераман”, дейди давлат раҳбари.
“Вазирларимизнинг 90 фоизи вилоятда ўтириши керак, 10 фоизи Тошкентда. Бизда эса аксинча, 10 фоизи вилоятда, 90 фоизи Тошкентда. Шунда ҳам Президент топшириқ берса, бир кунга давлатнинг пулига чипта олиб, самолётда бориб келади”, дейди Президент.
Президент коррупция масаласига ҳам тўхталди.
“Коррупция бўлмаса, ўзимиз ўғирликка бош бўлмасак, Ўзбекистон ўзгаради. Мен бунга ишонаман. Ишонаман!”, дейди Президент.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь