Президент Тошкентдаги янги технопарк майдонида бўлди

Жамият

image

Бугун, 18 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида “Янгиҳаёт” индустриал технопарки қуриладиган майдонни бориб кўрди.

Бу мажмуа учун 210 гектар майдон ажратилган. Шундан 150 гектари икки босқичда аукцион савдоларига чиқарилади. Тадбиркорлар сотиб олинган ернинг мулкдори бўлади ва корхоналарни ўзлари қуради.

“Тошкентда ер танқис, келгусида бундай майдонлар топилмайди. Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш керак. Шунинг учун корхоналар кўп қаватли қилиб қурилгани маъқул”, деган Президент.  

Бу ерда жойлаштириладиган корхоналарда 20 минг иш ўрни яратилиши мўлжалланган. Умуман олганда, технопарк ишлаб чиқаришни кенгайтириш, саноат тармоқларига замонавий технологияларни жорий этиш, шу асосда аҳолини иш билан таъминлашга хизмат қилади.

Шу ерда Янгиҳаёт туманидаги корхоналар маҳсулотлари ҳам намойиш этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг