Президент топшириғи билан Дилноза Ражабовага полковник унвони берилди (видео)

Local

image

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Ички ишлар вазирлиги тизимида қарийб 20 йилдан буён хизмат қилиб келаётган Дилноза Ражабовага полковник махсус унвони берилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.

Дилноза Ражабова Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати етакчи мутахассиси бўлиб фаолият юритиб келмоқда. Унинг фаолиятида йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи, аҳолига қоидаларни тушунарли етказиш ва ёшларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантириш муҳим ўрин тутади.

Хусусан, Ражабова Ўзбекистон ўқувчи ёшларидан иборат йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботчилари гуруҳини тарбиялаб, 2024 йилда Қирғизистон ҳамда 2025 йилда Тожикистонда ўтказилган халқаро танловларда фахрли II ўринларни, 2026 йилнинг август ойида эса Қозоғистон Республикасида ўтказилган “Ёш йўл ҳаракати инспекторлари” халқаро мусобақасида I ўринни эгаллашга эришган.

Билдирилишича, кўп йиллик самарали хизмати, эришган натижалари ва хизмат вазифаларига масъулиятли ёндашуви инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Dilnoza Ражабова рағбатлантирилган ҳамда унга полковник махсус унвони берилган.

Ички ишлар вазири бошчилигида ўтказилган тадбирда унга мазкур унвон тантанали равишда топширилган.

“Полковник Дилноза Ражабованинг фаолияти, хусусан, йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи ва болалар ўртасида хавфсизлик маданиятини шакллантиришга қўшаётган ҳиссаси ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг касбий фаолиятига муносиб мисолдир”, дейилади вазирлик ахборотномасида.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic