Президент топшириғи: абгор маҳаллаларнинг йўли тузатилиб, сув билан таъминланади

Жамият

image

Ўзбекистонда аҳолини камбағалликдан чиқариш учун 10 трлн сўм имтиёзли маблағ ва 2,5 триллион сўм субсидия ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Президентга кўра, энди ҳоким ёрдамчилари, энг аввало, ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари билан шуғулланади. 

Ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, одамларга давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни етказиши, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозим.

Бу мақсадлар учун жорий йилда 10 триллион сўм имтиёзли кредит ва 2,5 триллион сўм субсидия (ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 миллиард сўм) ажратилади.

Бундан ташқари йиғилишда Президент аҳоли мурожаатлари орқали жойлардаги вазиятни ўрганиб, маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилаш вазифасини ҳам қўйди.

Бу ишларни, аввало, иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган маҳаллалардан бошлаш кераклиги, улардаги йўлларни шағаллаштириш, симёғочларни алмаштириш, ичимлик суви тармоқларини қуриш ва таъмирлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, ушбу ҳудудларда ижтимоий муҳит, боғча, мактаб, шифохона шароитларини яхшилаш, бир сўз билан айтганда, одамларни рози қилишга устувор аҳамият бериш муҳимлиги қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг