Президент ташрифидан кейин Хоразмда уч туман ҳокими ўзгариши мумкин
Жамият
−
14 Март 2020
8835Хоразм вилоятида учта туманга янги ҳокимлар тайинланиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон либерал-демократик партияси раиси Актам Хаитов маълум қилди.
Хазорасп, Янгибозор, Янгиариқ туманларида ҳокимлар ўзгариши ва янги Тўпроққаъла тумани ташкил этилиши кутиляпти.
Хоразм вилояти Матбот хизмати вакили ҳокимлар ўзгариши бўйича ҳозирча аниқ бир маълумот берилмагани, лекин бугун ушбу туманларнинг Халқ депутатлари кенгаши сессияси ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12-13 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига сафар қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь