Президент Танзила Норбоевага янги лавозимни ишониб топширди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сенат раиси Танзила Норбоеевага янги лавозимни топширди. Унга кўра, Норбоева янги ташкил этиладиган Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашига ҳам раислик қилади. 

"Давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш ислоҳотларимизнинг энг устувор йўналишларидан биридир. Хабарингиз бор, айни пайтда Касаба уюшмалари федерацияси қошида мутасадди идоралар, банклар ва ҳокимлар томонидан жойларда уйма-уй юриб, 6 миллиондан ортиқ хотин-қизларнинг муаммолари пухта ўрганилди. Аччиқ бўлса ҳам тўғрисини тан олиб, айтиш керак, бу ўрганишларимиз натижасида жойлардаги аёлларимиз дарду ҳасратларига тўла бўлган адолатли ҳақиқат юзага келди. Шу асосида “Аёллар дафтари” шакллантирилмоқда. Уларнинг қийнаётган кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда. Бу ишларга маҳаллаларда ташкил этилаётган Аёллар маслаҳат кенгашлари ҳам яқиндан кўмак бермоқда. Лекин, бу ҳали аёллар муаммоларини ечиш учун биз бажаришимиз шарт ва зарур бўлган ишларнинг бошланиши, холос. Бу биринчи қадамлар”, дейди Президент.

Унинг қайд этишича, мамлакатда истиқомат қилаётган 17 миллондан зиёд аёлларнинг юрагидаги орзу-умидларни рўёбга чиқариш учун барча имкониятларни яратиб бериш зарур. 

“Аёлларнинг андиша қилиб, биз эркакларга айта олмаган дарду ташвишлари, кундалик муаммолари, орзу ниятларини уларнинг ўзидан яхши тушунадиган инсон йўқ”, дейди Президент.  

Хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларга янги имкониятлар яратиш бўйича навбатдаги қадам сифатида, ҳаётни ва аёллар муаммоларини яхши биладиган, фаол ва ташаббускор аёллардан иборат Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилади.

Унга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Танзила Норбоева раислик қилади. 

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

1224

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг