Президент Сурхондарёга жўнаб кетди
Жамият
−
01 Июнь 2021 9882 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Икки кунлик амалий ташриф давомида энергетика, агросаноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари салоҳияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.
Анорчилик ва ипакчилик вилоят иқтисодиётининг “драйвери”га айланиб бормоқда. Сафар дастурида ушбу тармоқлар ривожига алоҳида аҳамият қаратилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь