Президент сотувга қўйилган ерларнинг 50 фоизини 1 июлгача сотишни буюрди
Жамият
−
31 Март 2022
56462022 йил 1 майга қадар савдога чиқарилиши назарда тутилган 50 мингта (4,5 минг гектар) ер участкаларининг 50 фоизи жорий йилнинг 1 июлига қадар сотили керак. Бу бўйича Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 31 март куни бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида масъулларга вазифа юклади.
Ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларига 2022 йил 1 апрелдан бошлаб давлат дастурларидан ташқари бюджетдан ссуда бериш ва банкларга депозит қўйишни тўхтатишга топшириқ берилди.
Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари бугунданоқ аниқ ҳисоб-китоб қилиб, уч кун муддатда ўз режаларини ишлаб чиқиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, Солиқ ва Божхона қўмиталарига тушумларни таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, ўтган ҳафтада 1,5 мингдан зиёд давлат мулкини савдога чиқариш бўйича имзоланган Президент қарори ижросини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар белгилаб берилди.
Масалан, 2022 йил 1 майга қадар 50 мингта (4,5 минг гектар) ер участкаларини савдога чиқариш назарда тутилган. Бироқ, Самарқандда ҳозирги кунгача бор-йўғи 6 та ер участкаси электрон савдоларга қўйилган. Қолган ҳудудларда эса биронта ер участкаси савдога чиқарилмаган.
Йиғилишда икки ҳафта муддатда ушбу ерларни тўлиқ аукционга чиқариб, 1 июлга қадар уларнинг камида 50 фоизи сотилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь