Президент Шон-шараф музейидаги янги экспозиция билан танишди

Жамият

image

Бугун, 9 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шон-шараф музейига ташриф буюриб, у ердаги янги экспозиция билан танишди.

Музейда 12 минг 500 дан зиёд экспонат тўпланган бўлиб, уларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Тарихий факт ва воқеалар замонавий технологиялар, интерактив усуллар ёрдамида акс эттирилган. 

Давлат раҳбарининг аввалги ташриф чоғидаги кўрсатмалари асосида экспозициялар янада бойитилган. Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идоралар учун алоҳида бўлимлар ташкил этилган.

“Бу ер халқ музейи бўлиши керак. Урушда қатнашган ёки етим болаларни боқиб олган инсонларнинг авлодлари билан боғланиб, боболарининг жасоратини юзага чиқариш зарур. Ҳали ўрганилмаган жуда кўп манбалар бор. Юртимиздаги ҳар бир қишлоқ, маҳалла, мактаб, умуман, жамоатчилик уларни тўплаш ва тарғиб этишда фаоллик кўрсатиши керак. Бу уруш даҳшатини англаш, тарихдан сабоқ чиқариш учун муҳим. Музей бунда асос, тарих билан бугунги кун ўртасида кўприк бўлиши керак”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ҳақидаги маълумотларнинг электрон базасини яратиш, китоблар чоп этиш бўйича топшириқлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг охирида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистонга Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон халқининг фашизмни енгишдаги ҳиссаси ҳақидаги архив ҳужжатларини олиб келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг