Президент шифохонада даволанаётган болакайга Iphone совға қилди (видео)
Жамият
−
18 Июнь 2022
10982Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 17 июнь куни Тошкентда янгидан барпо этилган Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалардан бирига Iphone смартфонини совға қилди. Бу ҳақда “Менимча” кўрсатувида маълум қилинди.
Таъкидланишича, марказда “Меҳрли почта” бўлиб, унда шифохонада даволанаётган болаларнинг, дўстлари, яқинлари ва ҳатто Президентга йўллаган мактублари йиғилган. Давлат раҳбари мактубларни албатта ўқиб чиқиб, жавоб ёзишни ваъда қилган.
Болалардан бири тинчлик учун раҳмат айтган бўлса, яна бири тил ўрганиш учун компьютер техникасига эҳтиёжи борлигини ёзган. Давлат раҳбари бу мактубларни ўқиб чиқиб, албатта жавоб ёзишини айтди.
Шунингдек, Президент шифохонада даволанаётган болалардан бирига замонавий телефон совға қилди. У янги телефонида кўп ўтмй соғайиб кетгани ва касалликни бутунлай енгани ҳақидаги хушхабарни кўпчиликка етказмоқчи.
“Энди соғайиб кетаман”, дейди эсдалик совғани олган болакай.