Президент Шавкат Мирзиёев Бухорога жўнаб кетди
Жамият
−
29 Март 2019
5389Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги лойиҳаларни белгилаш мақсадида бугун, 29 март куни Бухоро вилоятига жўнаб кетди.
Ташриф доирасида янги саноат корхоналари, энергетика ва туризм объектлари билан танишиш режалаштирилган.
Маълумот учун Ўзбекистон Президенти жорий йилнинг 24-28 март кунлари расмий ташриф билан БААда бўлиб қайтган эди.