Президент шахматчиларни мукофотлади

Жамият 19046
image

Бугун, 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Фармон матни билан қуйида танишишингиз мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Янги Ўзбекистон шон-шуҳратини бутун дунёга тараннум этиш йўлида ўзининг юксак интеллектуал салоҳияти ва профессионал маҳоратини яққол намоён этиб, Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этгани ва дунё давлатларининг 188 та жамоаси орасида ғолибликни қўлга киритиб, Олимпиада чемпиони деган юксак шарафга сазовор бўлгани, шунингдек, республикамизда спортни кенг оммалаштириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида миллий ғурур, мардлик ва ватанпарварлик фазилатларини камол топтириш борасидаги улкан хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:

“Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан

  • Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
  • Вахидов Жаҳонгир Таирович - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
  • Вохидов Шамсиддин Пулат ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
  • Синдаров Жавоҳир Санжарбекович - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
  • Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан

  • Егин Владимир Николаевич - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси
  • Соколов Иван - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

“Келажак бунёдкори” медали билан

  • Бобомуродова Мафтуна Панжиевна - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
  • Маликова Маржона Абдимажид қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
  • Омонова Умида Шуҳрат қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
  • Ҳамдамова Афруза Акбаровна - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
  • Якуббоева Нилуфар Муродбек қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Ўзбекистон Республикаси Президенти                             

Шавкат Мирзиёев

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 873
Рейтинг: 3.1
t
×