Президент сайловида номзодлар ўртасида дебат ўтказиладими?
Жамият
−
23 Июль 2021
6710Хабарингиз бор, бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясига расман старт берилди. Эндиликда сиёсий партиялар ўз номзодини эълон қилишни бошлайди.
Ривожланган демократик давлатларда номзодлар ўртасида дебатлар ўтказиш урфга кирган. Бундай мулоқот рақобатчиларнинг ўзаро мунозараси учун майдон вазифасини ўтайди. Ўзбекистонда мутлақо очиқ ўтиши айтилаётган сайловларда президентликка номзодлар ўртасида дебатлар ўтказиладими?
Тошкентдаги симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан ташкил этилган Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказининг очилиш маросимида МСК раиси Зайниддин Низомхўжаевга шу саволга жавоб берди.
Бунга жавобан Зайниддин Низомхўжаев дебатлар ўтказиш учун барча шароитлар борилигини айтиб жавоб берди.
“Бу кўпчиликни қизиқтираётган бўлиши мумкин. Мен кириш сўзимда ҳам айтиб ўтдим, Биз барча соҳаларда очиқликни таъминлаш борасида етакчи ОAВ вакиллари билан тузган меморандумимиз ва мана бу матбуот марказимизнинг ўзи ҳам очиқликни таъминлаш борасида имкониятлар яратилмоқда. Мен ўйлайманки, сиёсий партиялар ўзларининг номзодларини кўрсатгандан кейин барчага имконият яратилади. Радио, телеведение ва босма нашрларда ҳам барча имкониятлар яратилади. Мен ўйлайманки, дебатлар ўтказиш учун қонунда ҳеч қандай чекловлар йўқ. Бу низмоларда ҳам ўз изоҳини топган. Бунга ҳеч қандай қаршиликлар йўқ. Бундай амалиётни амалга оширишимиз учун ҳамма имкониятларимиз бор”, деб Низомхўжаевнинг сўзини келтирмоқда QALAMPIR.UZ мухбири.
МСК раисининг жавобидан кўриниб турибдики, дебатлар учун шароит бор, аммо уни ўтказиш ёки ўтмазмаслик аниқ эмас.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтади.
LiveБарчаси