300 миллиард сўмга тушган сайлов. Маблағ қандай тақсимланган?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида Марказий сайлов комиссиясига 300 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилган. Бу ҳақда “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонунда сўз боради.  

Марказий сайлов комиссияси ахборотига кўра, ушбу маблағлар қуйидагича тақсимланган:

•    округ ва участка сайлов комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш учун умумий маблағнинг 89 фоиз миқдорида ёки 267,6 млрд сўм;
•    бешта сиёсий партияларнинг сайловда иштирокини молиялаштириш учун 5 фоиз миқдорида ёки 15,5 млрд сўм, ҳар бир сиёсий партия учун 3,1 млрд сўмдан;
•    Марказий сайлов комиссияси томонидан марказлашган тартибда амалга ошириладиган харажатлар учун 4 фоиз миқдорида ёки 10,5 млрд сўм;
•    бошқа давлат органлари томонидан сайлов жараёнида амалга ошириладиган тадбирлар харажатларига 2 фоиз миқдорида ёки 6,4 млрд сўм.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 октябрь куни Ўзбекистонда Президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Сайлов жараёнларига тонги соат 8:00 да старт берилган. У кечки соат 20:00 гача давом этади. Сайловчиларнинг Ўзбекистонда мавжуд 5 та партия томонидан кўрсатилган 5 нафар номзоддан бирига овоз бериш ҳуқуқи бор. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг