Президент сайлови: Абдураҳмонов ва Турдимов овоз берди 

Жамият

image

Бугун, 24 октябрь куни Ўзбекистонда Президент сайлови ўтказилмоқда. Ушбу жараён тонги соат 8:00 дан кечки 20:00 гача давом этади. 

Оддий сайловчилар қаторида вилоят ҳокимлари ҳам сайлов участкаларига ташриф буюрди ва ўзлари муносиб деб топган номзодларга овоз берди. Жумладан, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов оиласи билан Андижон шаҳридаги 35-сайлов участкасида овоз берди.

“Президентлик сайловида муносиб номзодга овоз бериш келгусида мамлакатимиз тараққиёти, жамиятимизда демократик тамойилларнинг янада мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, мамлакатимиз тақдирига, порлоқ келажагимизга бефарқ қарамайдиган ҳар бир юртдошимиз сайловда фаол қатнашиб, энг муносиб номзод учун овоз бериши лозим”, дейди Андижон вилояти ҳокими.

Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳам ушбу сиёсий жараёнда иштирок этди. У вилоятнинг иккинчи ва тўртинчи сектор раҳбарлари билан бирга Самарқанд шаҳридаги 144-сайлов участкасида биринчилар қаторида овоз берди.    

“Президент сайлови Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини белгилаб берадиган сиёсий тадбир. Шу жиҳатдан бу сайловда иштирок этиш барчамизнинг конституцион ҳуқуқимиз, халқимиз, оиламиз олдидаги бурчимизди”, дейди Самарқанд вилояти ҳокими.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг