Президент Райёна Иброҳимовани мукофотлади
Жамият
−
28 Июнь 29090 2 дақиқа
2024 йилда Германиянинг Гёттинген шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон немис тили олимпиадасида олтин медални қўлга киритган андижонлик Райёна Иброҳимова Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
30 июнь – Ёшлар куни муносабати ўзининг юксак азму шижоати, ижодий ва интеллектуал салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, ҳалол ва самарали меҳнати, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан мамлакат тараққиётига, унинг халқаро обрў-эътиборини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, она ватанга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшлар билан бир қаторида Андижон шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Райёна Нодирбек қизи Иброҳимова “Келажак бунёдкори” медалига лойиқ кўрилган.
Маълумот учун, ўтган йилнинг 15-22 июль кунлари Германиянинг Гёттинген шаҳрида Бутунжаҳон немис тили олимпиадаси бўлиб ўтган. Унда 62 та давлатдан 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган 100 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этган. Уч йўналиш (А2, B1 ва B2)да ўтказилган беллашувда ўзбекистонлик – Андижон шаҳридаги 4-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Райёна Иброҳимова B1 даража йўналишида олтин медаль соҳиби бўлган.
Оддий ўқитувчилар оиласидан чиққан қиз шу давргача кўплаб мусобақаларда иштирок этган, бироқ омадсизликка учраганди. У QALAMPIR.UZ’га берган интервьюсида “Зулфия” мукофотини олиш армон бўлиб қолганини айтган эди.
Live
Барчаси