Президент Раматовга 30 трлн сўмлик лойиҳалар жавобгарлигини юклади
Жамият
−
24 Март 2021
8385Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов қурилиш соҳасида 30 триллион сўмлик лойиҳаларнинг якунига етказишга масъул бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишдиа иштирок этаётган QALAMPIR.UZ Бош муҳаррири Суннатилла Абдуллаев хабар бермоқда.
Йиғилишда Очилбой Раматов вилоят ҳокимлари билан бирга, 10 кун муддатда дастурга киритилган барча қишлоқ ва маҳаллаларда қурилиш ишларини бошлаши зарурлиги таъкидланди.
“Раматов бошчилигидаги комиссия доимий равишда ҳудудларга чиқиб, дастурдаги маҳаллаларнинг муаммоларини жойида ҳал қилади.
Умуман олганда, Раматов бу борадаги ишларни 11 триллион сўмлик ипотека дастурлари ижросини таъминлаш билан бирга ташкил этиб, жами 30 триллион сўмлик лойиҳаларни якунига етказишга шахсан жавоб беради”, дея таъкидлади Президент.
LiveБарчаси