Президент омборда чанг босиб ётган экспонатларни намойишга қўйишни буюрди
Жамият
−
14 Декабрь 2021
8659Президент Франция, Италия ва Туркиядан реставратор ва музей иши мутахассисларини олиб келиб, омборда чанг босиб ётган экспонатларни намойишга қўйиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари бугун, 14 декабрь куни хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида гапирган.
Таъкидланишича, Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида юқори даромадли хизматларни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.
Тошкент шаҳрини таълим, тиббиёт, бизнес ва маданий-кўнгилочар марказга айлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилади.
"Мисол учун, Сергели туманида 16 километр узунликдаги ер усти метроси атрофида тунги ёритгич, ўриндиқ, спорт ва бошқа инфратузилма ташкил этиш ҳисобига савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 5 мингта иш ўрни яратиш бўйича таклиф билдирилган. Бундай таклифлар менга маъқул.
Ёки, пойтахт тадбиркорларининг шаҳар ҳудудида санъат, рассомчилик, ҳайкалтарошлик, ҳунармандчилик вакилларини кенг жалб қилиб, йирик “санъат кўчалари”ни яратиш таклифларини ҳам қўллаб-қувватлайман", дейди Президент.
Бундан ташқари, "Франция, Италия, Туркиядан реставратор ва музей иши мутахассисларини олиб келиб, барча музейларни замонавий қиёфага келтириш ва “омборда чанг босиб ётган” ноёб экспонатларни намойишга қўйишни" ташкил қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь