Президент Олий таълим тизимини қайта кўриб чиқишга кўрсатма берди

Жамият

image

Ўзбекистонда олий таълим тизими Жанубий Корея университетлари тажрибаси асосида кўриб чиқилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида Ўзбекистон-Корея халқаро университетига борганда шу бўйича топшириқ берди.

“Бизда 1-курсда умумий фанлар ўқитилиб, мактаб дастури қайтарилади. Ёшлар бир йил умрини йўқотиб, қизиқиши сўниб ҳам қолади. Ривожланган давлатларда бундай эмас, биринчи йилдан мутахассислик фанларига ўтиб, амалиётга муҳим ўрин берилади. Натижадаги фарқни ҳаёт кўрсатиб турибди”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Мутасаддиларга Жанубий Корея университетларидаги ўқув дастурлари ва соатларини ўрганиб, мамлакат олий таълим тизимини қайта кўриб чиқиш, талабаларни амалиётга максимал йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Фарғона вилоятига икки кунлик сафарини якунаб, Тошкентга қайтиб келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Олий таълим

Баҳолаганлар

257

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг