Президент Мирзиёевнинг энергетика соҳасидаги муаммолардан хабари борми?
Жамият
−
09 Декабрь 2022
14543Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда давом этаётган энергетика соҳасидаги муаммолардан хабари бор ва давлат раҳбарига ҳар соатда мавжуд вазият бўйича ҳисобот бериб бориляпти. Бу ҳақда Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев ўзининг видеомурожаатида маълум қилди.
“Албатта, энергетика соҳасида табиий газ ва электр таъминотидаги муаммолар ва узилишлар ҳақида ҳар соатда давлат раҳбарига ҳисобот киритиб борилмоқда. Президентимиз томонидан вазиятга жуда жиддий ёндашган ҳолда, махсус штаблар фаолиятини йўлга қўйиш, ҳар бир ҳудудда, ҳар бир вазирлик ва идорада махсус ишчи гуруҳларни тузган ҳолда, бор ресурсларни аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ўртасида одилона тақсимлаш бўйича топшириқлар бериб борилмоқда”, дейди вазир ўринбосари.
Унинг алоҳида урғулашича, Президент томонидан табиий газ ишлаб чиқариш ва энергия ресурслари импорти ҳажмини ошириш бўйича ҳам алоҳида топшириқлар берилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь