Президент Мирзиёев сайловга қадар Россияга ташриф буюрадими?

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга бўлажак ташрифи кун тартибида турибди. Бироқ, ташрифнинг қачон амалга оширилиши санитария-эпидемиологик вазиятга боғлиқ. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бугун, 9 август куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди. 

Давлат раҳбари матбуот котибининг таъкидлашича, ташрифнинг қачон амалга ошиши ҳали аниқ бўлмаса-да, ушбу жараёнга тайёргарлик қизғин давом этмоқда.

“Бизнинг ҳукуматларимиз делегациялари фаол тарзда ўзаро ташриф алмашмоқда. Бунга ўзларингиз ҳам гувоҳи бўлгандирсиз. 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Россияда бўлиб ўтган қўшма комиссия йиғилишида қатнашди. Бундан ташқари, биз бу ерда Татаристон Республикаси Президенти жаноб Минниханов, Россия Соғлиқни сақлаш вазири жаноб Мурашко, Россия Темир йўллари бошлиғи жаноб Белозёровни қабул қилдик”, дейди Асадов. 

Унинг қўшимча қилишича, санитария-эпидемиологик вазиятнинг яхшиланиши билан ОАВга Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи бўйича аниқ маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Асадов Президент Мирзиёевнинг Россия Федерацияси ва Корея Республикасига ташрифи режа қилинганини айтганди.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг