Президент Мирзиёев илк марта босма нашрга интервью берди
Жамият
−
16 Август 2021
11596Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” нашрига интервью берганини маълум қилди. У шунингдек, давлат раҳбарининг ҳафталик иш режаси бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, журналистлар, умуман, Ўзбекистон учун қизиқарли бир анонс: эртага, 17 август куни “Янги Ўзбекистон” газетасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг интервьюси чоп этилади.
Хабарга кўра, Президент билан газета бош муҳаррири Салим Дониёров суҳбатда бўлган. Интервьюда Ўзбекистоннинг охирги 5 йилликдаги ривожланиш йўли, ички ва ташқи сиёсати, ҳозирги кундаги устувор вазифалар ҳақида сўз боради.
“Ишончим комилки, бу суҳбат кенг қамровлилиги, фактларга бойлиги ва дастурий аҳамиятга эгалиги билан барча ватандошларимизда, шунингдек, хорижий экспертларда катта қизиқиш уйғотади”, дейди Президент матбуот котиби.
Таъкидланишича, Президентнинг ҳафталик иш режасида ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини трансформация қилиш, ўқув-тарбия жараёнлари сифатини ошириш, ер ҳисобини юритиш соҳасидаги ишлар натижадорлиги юзасидан тақдимотлар ўтказилиши мўлжалланган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”га фаол тайёргарлик кўрилаётгани маълум қилинди.
LiveБарчаси