Президент маслаҳатчиси ўринбосари “Халқ банки” раиси лавозимига тайинланди

Жамият 4917
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Холдарович Отабоев акциядорлик тижорат "Халқ банки" Бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Банк Матбуот хизмати хабарига кўра, шу пайтгача Бошқарув Раиси вазифасида ишлаган Фарҳод Саломов эса бошқа ишга ўтказилган.

Шуҳрат Отабоев 1978 йилда туғилган. Дастлаб Тошкент молия институти, кейинчалик Япониянинг Сиёсий фанлар Миллий институти ҳамда Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йил Навоий вилоятидаги 14-ўррта мактабда инглиз тили ўқитувчилигидан бошлаган. 1998 йилдан бошлаб Тошкент давлат техника университети “Камолот” жамоат марказида бош ҳисобчи бўлиб фаолият юритган.

2001-2012 йилларда Ўзбекистон Марказий банкида турли лавозимларда меҳнат қилган. 2015-2017 йилларда АТ “Халқ банки” Бошқаруви Раиси ўринбосари, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Марказий банки Бошқаруви Раиси ўринбосари, 2018-2021 йилларда “Ипотека банк” АТБ Бошқаруви Раиси лавозимларида ишлаган. Жорий йил февраль ойидан буён эса Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида меҳнат қилиб келаётган эди. 

Бугун, 21 июль куни янги раҳбар "Халқ банки" жамоасига таништирилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Мамаризо Нурмуратов ҳамда Молия вазири Тимур Ишметов иштирок этди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 180
Рейтинг: 3
t
×