Президент мактабларига кириш имтиҳонлари натижасини эълон қилиш кечиктирилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Президент мактабларига кириш учун 21-22 август кунлари бўлиб ўтган имтиҳонлар натижаси 20 сентябрь куни эълон қилинади. Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлигининг Президент мактаблари 2- босқич кириш имтиҳонлари натижалари юзасидан берган баёнотида айтилган.

“Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 2- босқич натижалари 20 сентябрь куни эълон қилиниши маълум бўлди. Бу ҳақда Cambridge Assessment ташкилотининг Тест ишлаб чиқиш ва қабул жараёнларини мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Гвен Кодвалл хабар берди”, дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, Cambridge Assessment ташкилоти бугунги кунда 100 дан ошиқ давлатларда  имтиҳон ўтказаётгани ва вақт жуда тиғизлигига қарамай, график асосида иш юритаётганини маълум қилган.

Аввалроқ, Президент мактабларига кириш учун имтиҳонлари натижалари 16 сентябрь куни эълон қилиниши маълум қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг