Президент мактабларида овқатланиш аутсорсинг усулида ташкил этилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Ҳукуматининг тегишли қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қарорга кўра, овқатлантириш аутсорсинг шартлари асосида ташкил этиладиган мактабларда:

аутсорсинг шартлари асосида овқатлантиришни ташкил этиш учун аутсорсер томонидан фойдаланиладиган коммунал хизматлар учун тўловлар Давлат бюджетидан Агентликка ажратилган маблағлар доирасида қопланади;

ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов “ноль” ставка бўйича белгиланади.

Агентлик Санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда мактабларда ўқувчиларга берилаётган таомлар сифати устидан қатъий назорат ўрнатади.

Ўқувчилар ётоқхонаси мавжуд мактабларда беш маҳал, ётоқхонаси мавжуд бўлмаганларида икки маҳал овқатлантирилади.

Аутсорсер энг яхши таклифларни тақдим этган талабгорлар орасидан танлов комиссияси томонидан танлаб олинади. Комиссия танловда иштирок этувчи талабгорнинг мазкур соҳада етарли катта иш тажрибасига (мазкур соҳада камида 2 йиллик иш тажрибасига эга, умумий овқатланиш майдони мавжуд бўлган), тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига (техника, ишчилар сони ва уларнинг таркиби) эга бўлган талабгорларга устунлик беради.

Мактаб билан аутсорсер ўртасидаги шартнома бир йилдан уч йилгача бўлган муддатга тузилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг