Президент мактабда ўтилмаган фанлардан ОТМга кириш имтиҳонида савол берилишини қоралади
Жамият
−
29 Декабрь 2022
5010Президент олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари мактабда ўтилган фанлар бўйича ўтказилиши бўйича берилган таклифни маъқуллади. Бу ҳақдаги таклиф давлат раҳбарига бугун, 29 декабрь куни ўқитувчилар билан норасмий мулоқоти вақтида берилган.
“Бу номутаносибликка барҳам бериш керак. Мактабда ўтилмаган фанлар бўйича саволлар берилмаслиги керак. Мен бу бўйича топшириқ берганман”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Мамлакат таълим муассасаларида дарсликлар ўзгариши билан бирга ўқитувчилар ҳам ўзгариши керак. Ўзгармаган ўқитувчилар билан эса хайрлашишга тўғри келади.
“Бугун дарсликлар ўзгаряпти. Ўқитувчилар ҳам ўзгариши керак. Ўзгаришларингизга мажбур қиламиз. Ўзгармасангиз хайрлашамиз. Шунинг учун ҳам бугун сизлар билан кўришиб, гаплашяпмиз.
Бугун кечагидек дарс беришни қабул қилиб бўлмайди. Буни ота-оналар ҳам, ўқувчилар ҳам қабул қилмайди. Ота-оналарнинг ҳам масъулиятини оширишимиз керак”, дейди Мирзиёев.
Шунингдек, давлат раҳбари суҳбат асносида набираларининг дарслари билан шахсан ўзи шуғулланишини билдирган.
“Ўзим ҳам шанба-якшанба кунлари невараларимнинг дарслари билан шуғулланаман. Айниқса, якшанба кунлари вақтим кўпроқ бўлади, ҳамма дарсларини бирма-бир сўрайман”, дейди Президент.
LiveБарчаси