Тезкор! Президент мактаб дарсликларини текинга беришни буюрди

Жамият

image

Ўзбекистонда давлат умумтаълим мактабларида ўқувчиларга дарслик ва машқ дафтарларини бепул бериш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Асадовга кўра, мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентга ахборот берилган.

“Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлат раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди”, дейди Президент Матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь куни 2022-2023 ўқув йили мактаб дарсликларнинг ижара нархи маълум бўлди. Унга кўра, таълим тили ўзбек синфлар учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари 108 фоизга оширилди. Ота-оналар ва жамоатчилик орасида норозиликни келтириб чиқарган ушбу масала бўйича Халқ таълими вазирлиги муносабат билдириб, нарх ошишини янги дарсликларнинг чоп этилиш ҳаражатлари, хусусан дунё бозорида қоғоз нархи ва қоғозни Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича транспорт ҳаражатларининг кескин ошиб кетиши билан изоҳлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1262

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг